Россия компанияси Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик стратегиясини тузишда ёрдам беради

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗаготовка сена в фермерском хозяйстве
Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Strategy Partners Group компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиши керак

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россиянинг Strategy Partners Group консалтинг компанияси Ўзбекистонга 2030 йилга қадар мўлжалланган қишлоқ хўжалик стратегиясини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқишда ёрдам беради, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу ҳақида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун ЯИДХП порталига чиқарилди.

Муаммо негизи

Ҳужжатда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган тарқоқ режалаштириш тизими ва мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик механизмларининг йўқлиги - қабул қилинаётган қарорлар ва олинаётган натижалар учун жавобгарлигининг йўқлигига олиб келмоқда.

Бунинг натижасида ишлаб чиқариш манбаалардан самарасиз фойдаланилмоқда. Янги, ресурс тежовчи технологияларни қўллаш - кечикмоқда.

Ерлардан интенсив равишда фойдаланиш, ресурсларни рационал тақсимлаш тизимининг йўқлиги натижасида суғориладиган ерларнинг 45% шўрлаб кетган. Экспортга урғу берилмагани туфайли мамлакатда маҳсулотни хорижга экспорт қилишнинг самарали тизими мавуд эмас. Айрим мамлакатларда, ҳимоячилик сиёсати туфайли, Ўзбекистон маҳслотларини олиб кириш таъқиқланган.

Йирик импортерларнинг экспорт имкониятлари ҳам бир неча сабабларга кўра чекланган. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг тарқоқ жойлашганлиги туфайли, экспорт учун катта миқдорда маҳсулот жамлаш мушкул. Шунингдек, мамлакатда қўшимча қиймати кам бўлган маҳсулотлар кўп етиштирилади ва уларнинг ҳосилдорлиги хорижий рақобатдошларга қараганда паст.

Нимага интилиш керак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Strategy Partners Group компанияси билан биргаликда 2018 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиши керак.  

Янги Стратегия маҳсулот қўшимча қийматининг муқобил ўсиб боришини, экспорт ҳажмининг ошишини, экспортни диверсификация қилиш, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини, соҳа самарадорлигини оширишни ҳамда келажакда қишлоқ аҳолисининг ўртача маоши ва ҳаёт даражасининг ошишини таъминлаши керак.

Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида Ўзбекистон Марказий Осиё ҳудудида озиқ-овқат ва енгил саноатда қўшимча қиймати юқори бўлган маҳсулотлар экспорт қилувчи, етакчи мамлакатлардан бирига айланиши керак. Шунингдек, мамлакатда ер сув ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошиши керак.  

Strategy Partners Group — Россиянинг стратегик консалтинг (маслаҳат бериш) компанияси. Ўз фаолиятини 1994 йилда бошлаган. Компания мижозларига интеллектуал, моддий ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларини ўргатиш ва рақобатли курашда енгиб чиқиш ҳамда мунтазам ўсишни таъминлашда ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0