ИИВ тизимида бирданига 14та лавозимий тайинлов амалга оширилди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, полковник Якубжонов Ботир Абдуллаевич Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Равшанов Зафар Поёнович Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Турдиев Ғолибжон Мустафоевич Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида навбатдаги тайинлов амалга оширилди

Шунингдек, подполковник Шокиров  Шерзод  Уткирович Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Меликулов Нуржов Латифович Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Подполковник Абдухомидов Собиржон Абдувахобович Наманган вилояти, Норин тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Абдуллаев  Санжар  Махамадолимович Поп тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, майор Усубжонов Равшанбек Тожидин Ўғли Уйчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Полковник Адизов Умиджон Хасанович Навоий вилояти ИИБ ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, подполковник Исматов Шерзод Шукруллаевич  Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Шукуров  Уйғун  Бахтиёрович Нурота тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Усмонов Бекзод Абсаломович

Хатирчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Қурбонов Бахронжон Исматиллоевич Конимех тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Холиқов Азимжон Юсупович Бухоро вилояти, Бухоро тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0