Трамп Ким Чен Ин билан учрашувдан воз кечди

© JUNG YEON-JE / AFPЛидер Северной Кореи Ким Чен Ын во время запуска ракеты
Лидер Северной Кореи Ким Чен Ын во время запуска ракеты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп шимолий кореялик ҳамкасбига мактуб йўллаб, Сингапурда ўтказиладиган саммитдан воз кечганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси билан 12 июн санасига белгиланган учрашувдан воз кечди, деб хабар қилди РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, Ким Чен Инга хат йўллаган ва саммит ўтказилишидан воз кечиш сабабини КХДР томонидан АҚШга нисбатан кўрсатилган "очиқ душманлик кафияти" билан изоҳлаган.

Праздничные мероприятия, посвященные 105-й годовщине со дня рождения Ким Ир Сена, в КНДР - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга у илгари тасаввур ҳам қилиб кўрмаган фожиани кўрсатиш қўлимиздан келади - КХДР ТИВ

"Таассуфки, сизнинг сўнгги баёнотингизда намоён бўлган душманлик ва очиқдан-очиқ ғазабнокликка таянган ҳолда, мен ушбу узоқ вақтдан буён режалаштириб келинаётган учрашувни ўтказишдан мақсад йўқ деб ҳисоблайман",  дейилади Оқ уй томонидан тарқатилган мактубда.

Шунингдек  АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мактубида Ким Чен Инга АҚШнинг ядровий имкониятлари "улкан"лигини маълум қилган.

"Сиз ўзингизнинг ядровий имкониятларингиз ҳақида гапирасиз, аммо бизники шу қадар улкан ва қудратлики, мен уларни ишлатишга тўғри келмаслигини сўраб, Худога илтижо қиламан", — дейилади мактубда.

Янгиликлар лентаси
0