Ўзбекистонлик мутахассислар банкомат ҳимоясини "бузиш" танловида учинчи ўринни олишди

Oбуна бўлиш
Ушбу анжуманда киберҳимоя бўйича етук мутахассислар ва хакерлик оламининг элитаси, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат тузилмалари ҳамда йирик бизнес вакиллари ва ёш олимлар жам бўлишди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари Москвада бўлиб ўтган амалий хавфсизлик масалалари бўйича халқаро форумда иштирок этишди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу анжуманда киберҳимоя бўйича етук мутахассислар ва хакерлик оламининг элитаси, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат тузилмалари ҳамда йирик бизнес вакиллари ва ёш олимлар жам бўлишди.

"Positive Hack Days" саккизинчи халқаро форуми доирасида 15 дақиқада ҳимоя воситаларини айланиб ўтиб, банкоматни бузиш ва қурилмадан пулларни ечиб олиш вазифаси қўйилган "Leave ATM Alone" индивидуал танловида иштирок этган Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Халқаро форумда иқтисодиётни рақамлаштиришда давлат ва регуляторларнинг роли, молиявий технологияларнинг рақамлаштирилиши, ўта муҳим ахборот инфратузилмасининг хавфсизлиги ҳамда ахборот хавфсизлиги хатарларини камайтириш ва назорат қилиш бўйича чоралар, жисмоний хавфсизликни таъминлашнинг услублари ва воситалари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

монтажная комната телевизионного комплекса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона ахборот майдони яратишни режалаштирмоқда

Амалий хавфсизлик масалалари бўйича халқаро форумда россиялик ва хорижлик ишланмалар бўйича мутахассислар, АХ-експертлари ва хакерлар иштирок этишади. Давлат ҳокимияти вакиллари, йирик маҳаллий ва чет эл компаниялари, банклар, телекоммуникация, нефть ва газ ишлаб чиқарувчи ва ИТ-компанияларнинг етакчи мутахассислари иштирокида очиқ ва ёпиқ форматда давра суҳбатлари, шунингдек, маҳорат дарслари ва лаборатория практикумлари ўтказиб келинади.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази" компютер ҳодисалари бўйича ахборот йиғиш ва таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга техник ва консултатив ёрдам бериш бўйича Ўзбекистонда ягона давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ фаолиятининг асосий мақсади — иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларида ахборотни муҳофаза қилишнинг замонавий воситалари ва методларини янада ривожлантириш ва кенг жорий қилишни таъминлаш, шунингдек, миллий интернет фойдаланувчиларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ахборот хавфсизлигига таҳдидлар тўғрисида огоҳлантириш.

Янгиликлар лентаси
0