ЮНЕСКО иштирокида келажак коллежлари масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

© СпутникВ Ташкенте прошел семинар по разработкам политики в области ПТОО
В Ташкенте прошел семинар по разработкам политики в области ПТОО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилаётган анжуманда ҳам касб-ҳунар таълимини такомиллаштиришда Халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорлик ўрнатиш масаласига алоҳида урғу берилди

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 23-24 май кунлари Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО Халқаро ташкилоти ва Касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида "Таълим — 2030" дастури доирасида халқаро анжуман ўтказилди.

Здание министрества высшего и среднего образования РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон коллежларида барча хоҳловчилар ўқиши мумкин, дарсларни адрагоглар олиб боради
ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилаётган анжуманда ҳам касб-ҳунар таълимини такомиллаштиришда Халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорлик ўрнатиш масаласига алоҳида урғу берилди.

ЮНЕСКО раҳбарияти томонидан илгари сурилган "Таълим — 2030" дастурининг таркибий қисми бўлган "Касб-ҳунар ҳамда техник таълим ва ўқитиш" йўналишидан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларга бутун умр давомида сифатли таълим олиш имкониятини яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб этишдан иборат.

Ўз навбатида анжуманда қатнашаётган Европа, Осиё ва Тинч океани минтақасидаги давлатлар вакиллари билан бирга Ўзбекистонда амалга оширилаёган мазкур йўналишдаги ислоҳотлар истиқболлари ва галдаги вазифалар муҳокама этилди.

Шунингдек, анжуманда бутун умр давомида таълим олишни такомиллаштиришнинг истиқболлари Осиё-Тинч океани минтақасидаги алоҳида давлатларда (мисол учун, Эрон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Малайзия, Қатар, Корея Республикаси, Шри-Ланки, Таиланд ва Вьетнам) ўтказилган тадқиқотлар натижаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бу жараёнда Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон коллеж битирувчиларини муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасидаги Халқаро тажриба, уни Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари ҳам кун тартибидаги энг долзарб вазифа сифатида қаралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0