Молия вазирлигида “Газпромбанк” экспeрт гуруҳи билан музокаралар ўтказилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПодготовка к открытию Петербургского экономического форума
Подготовка к открытию Петербургского экономического форума - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокараларда Ўзбекистонда молия бозорининг ривожланишига қаратилган ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, молия вазири  Жамшид Қўчқоров “Газпромбанк” АЖ эксперт гуруҳи вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" инновацион марказ ташкил этиш ниятида

Хабарда айтилишича, музокараларда Ўзбекистонда молия бозорининг ривожланишига қаратилган ҳамкорлик, лойиҳаларга асосан молиялаштириш ва бугунги кунда долзарб бўлган давлат-хусуий шерикчиликни амалга ошириш, истиқболли инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этиш ҳамда ижтимоий соҳанинг янада ривожланиши йўлида тажрибавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, “Газпромбанк” АЖ корпоратив облигациялар чиқаришни расмийлаштириш ва ташкил этиш, хусусий банк хизмати соҳасида активларни бошқариш, корпоратив молиялаштириш ҳамда инвестицион банкингнинг бошқа соҳаларида етакчилик қилаётган Россиянинг кўп томонлама молиявий институти ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0