Бош прокуратурада дори воситалари билан таъминлаш масаласи танқидий муҳокама қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Узмедимпекс” давлат унитар корхонаси, “Дори-дармон” акциядорлик жамияти ҳамда бошқа идоралар ва ҳудудий прокуратура органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Куни кеча Бош прокуратурада фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилилган президент қарорини ижросига бағишлаган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Весенние полевые работы на полях - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигидаги қонун бузилишларини аниқлади

Бош прокурори раислигида ўтган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов, Бош вазир ўринбосари Қ.Акмалов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К.Рафиков, соҳага алоқадор вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, шунингдек уларнинг қуйи тузилма ва тармоқлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ташкил этиш, аҳолини арзон, сифатли ҳамда зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан кафолатли таъминлаш, ижтимоий дорихоналарни ташкил қилиш борасидаги вазифалар ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, амалга оширилган кенг қамровли ишлар билан бир қаторда, тиббиёт муассасаларига фармацевтика воситаларини етказиб бериш, дорихоналарни ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмлар нархларининг барқарорлигини сақлаш борасида камчиликларга йўл қўйилган.

Посетительница осматривает автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Автомобил сотиб олиш учун прокуратура ходимларига имтиёзли кредитлар берилади

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Узмедимпекс” давлат унитар корхонаси, “Дори-дармон” акциядорлик жамияти ҳамда бошқа идоралар ва ҳудудий прокуратура органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйганликлари кўрсатиб ўтилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этмаган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон президентининг ушбу соҳага доир қарорларида кўрсатилган топшириқларнинг тўлиқ ва қатъий бажарилишини таъминлашга қаратилган қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

Янгиликлар лентаси
0