Тошкентда автосалон ходимлари пора билан қўлга олинди

© Пресс-служба ГУ МВД РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание за взятку
Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Avtotexxizmat” МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти ходимлари “Avtotexxizmat” ходимларини 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тошкентда "шапка" сўраган автосалон директори ва унинг шериги қўлга олинди

Хабарда айтилишича, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 19 май куни тезкор тадбир ўтказилиб, тадбирда Чилонзор туманида жойлашган “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимлари К. ва Б. “Lacetti” русумли автомашина сотиб олиш учун автомашинага шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А дан 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0