Ўзбекистонда Skype, Viber ва WhatsApp қайта ишга тушди

Oбуна бўлиш
Skype мессенжери Ўзбекистонда 2015 йилдан буён ишламаётган эди.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Skype ва Viber мессенжерлари Ўзбекистонда яна ишга тушди, деб хабар қилмоқда Repost нашри, "Ўзбектелеком" бош директори Фарход Розиевга асосан.

"Инженерларимиз бир неча кун давомида ишлаб Skype, Viber, WhatsApp ва бошқа дастурларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф қилишди. Энди уларинг ҳаммаси ишга тушди. Фойдаланишингиз мумкин", — деди Розиев Тошкентда бўлиб ўтган MITCROADMAP2018  анужманида.

Эслатиб ўтамиз, Skype мессенжери Ўзбекистонда 2015 йилдан буён ишламаётган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0