Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра обороны Российской Федерации Сергея Шойгу
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра обороны Российской Федерации Сергея Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия томони икки мамлакат ва халқлари манфаатлари йўлида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг миқёсли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканлиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонни ташрифи билан самимий қутлар экан, давлат раҳбари Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқчилик муносабатларининг изчил мустаҳкамланиб бораётгани ҳамда барча йўналишлардаги ўзаро  манфаат ли амалий ҳамкорликнинг жадал суръатларда ривожланиб бораётганидан мамнун эканлигини билдирди.

Икки мамлакатнинг идоралараро, ҳудудлараро ва ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқот ва алмашувларнинг жадаллашгани, иқтисодиёт ва ижтимоий секторнинг турли соҳаларидаги истиқболли дастур ва лойиҳаларнинг ҳамкорликда амалга оширилиши, маданий-гуманитар соҳадаги сермаҳсул ҳамкорлик алоҳида қайд этилди.

"Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, хусусан идоралараро узвий ҳамкорлик, икки томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий мутахассислар тайёрлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди.

Сергей Шойгу Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

Республика Қуролли Кучларини модернизация қилиш ва мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар қўллаб-қувватланиши билдирилди ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш бўйича илгари сураётган ташаббусларига юқори баҳо берилди.

Россия томони икки мамлакат ва халқлари манфаатлари йўлида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг миқёсли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0