Самарқанд вилояти ҳокими селдан жабрланган сурхондарёликларга беғараз ёрдам юборди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишФура
Фура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
22 май куни 20 тонна ун, 2 тонна ўсимлик ёғи, шакар, макарон, парранда гўшти, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари ортилган жами 4 та юк машинаси Қумқўрғонга етиб борди

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Самарқанд вилоятидан Сурхондарё вилоятининг селдан жабрланган аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етиб борди, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўзининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида сел оқими юзага келган эди.

Жўраевнинг хабар беришича, рўй берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш, жабр кўрган юртдошларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида Самарқанд вилоятидан Сурхондарёга бирламчи эҳтиёж учун муҳим бўлган озиқ-овқат, истеъмол маҳсулотлари, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари юборилган.

"Жумладан, 22 май куни 20 тонна ун, 2 тонна ўсимлик ёғи, шакар, макарон, парранда гўшти, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари ортилган жами 4 та юк машинаси Қумқўрғонга етиб борди", — деб ёзилган постда.

Беғараз ёрдам маҳсулотлари ҳудудда табиий офат оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланаётган Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ҳокимликлари, прокуратура ходимлари ва бошқа ташкилотлардан иборат штаб аъзоларига топширилган.

Янгиликлар лентаси
0