ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида сешанба куни ўтказилган разведка фаолияти масалаларига бағишланган мажлисда МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари ва разкедка хизматлари раҳбарлари халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳамкорликдаги ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати матбуот-бюроси хабар бермоқда.
Мажлис ишида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Мажлис Россия президенти Владимир Путиннинг форум иштирокчиларига йўллаган қутлов сўзидан бошланди. Қутлов сўзи Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин томонидан ўқиб эшиттирилган. Хабар берилишича, Наришкин, навбатдаги муддатга ушбу доимий амалда бўлувчи форумнинг раислигини эгаллаган.