Ўзбекистонда доллар конвертация очилгандан буён биринчи марта 8 минг сўмдан пастлади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сўм миллий валютаси қадри ошмоқда - доллар конвертация очилгандан буён биринчи марта 8000 сўмдан пастлади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Марказий банк 22 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 27,88 сўмга камайиб, 7 997,95 сўмни ташкил қилди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, 2017 йил сентябрдаги валюта либерализацияси бошланганидан бери долларнинг Марказий банк курси биринчи марта 8000 сўмдан пастга тушди.

Евро курси эса 200,50 сўмга пасайиб, 9 396,79 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,26 сўмга тушди ва 128,37 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Янгиликлар лентаси
0