ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Астрахан вилояти Красноярск туманида чегара хизмати ходимлари томонидан 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини қўлга олишди, деб хабар қилди маҳаллий "Хронометр. Астрахан" нарши.
Чегара хизмати бошқармаси матбуот хизмати мутахассиси Ирина Гафурованинг сўзларига кўра, муҳожирлар Россияда миграция қонунчилигини бузишган. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу муҳожирлар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Яқин вақтларда муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Шу йил апрел ойида Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлари учун патент олишни соддалаштиришди. Энди рус тили бўйича имтиҳон ва суғурта тўловини Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириш мумкин. Ўзбекистонда муҳожирларга берилган тиббиёт ҳужжатларни Россияда тан олинишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.