Энг ёш вазир ўринбосари ўзининг унаштирилгани ҳақида хабар қилди

© Пресс-клубЗаместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев
Заместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Садуллаев ўзининг унаштирилгани ҳақида маълум қилди. Бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Садуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида унаштирилгани ҳақида пост қолдирган.

Садуллаевнинг айтишича, унаштирув маросими Арафа куни, улар сафардалигида бўлиб ўтган.

"Юртимизда тинчлик ва ривожланиш давомий бўлсин. Халқимиз хизматида бўлишлик ва аларнинг ишончларига эришиш барча юртдошларимизга насиб этсин. Комил фарзандлар тарбиялаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш барчамизга насиб айласин! Рисоладагидек, намунавий ва супер-ихчам тўй ўтказамиз. Шу баҳонада #ixcham_tōy трендини ҳам йўлга қўйиб оламиз. Қани ёшлар шу жабҳада ҳам бирлашайлик!", — деган вазир ўринбосари.

Фейсбук фойдаланувчилари Саъдуллаевга бахт тилашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0