Хитой делегацияси билан ёшлар тарбиясига оид масалалар муҳокама қилинди

© Хокимият г. ТашкентаКитайская делегация в хокимиятие Ташкента
Китайская делегация в хокимиятие Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик меҳмонлар билан “Бир йўл бир поезд” лойиҳаси бўйича Ўзбекистонда ўтказиладиган ёшлар фестивалига тайёргарлик даражаси ва бошқа масалалар борасида келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Хитой Халқ дипломатияси стратегиясини ўрганиш маркази директори Ли Синьюй хоним  бир гуруҳ делегация  аъзолари билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабулида бўлишди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Цзянь Янь, Посол КНР в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги Хитой элчиси "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси истиқболлари ҳақида гапирди

Меҳмонлар билан 2018 йил август- сентябр ойларида Тошкент, Самарканд, Бухоро шаҳарларида Ўзбек- Хитой ёшлари ўртасида “Бир йўл, бир поезд” лойихаси бўйича ўтказиладиган ёшлар фестивалига тайёргарлик даражаси хақида келишиб олдилар ва ёшларни тарбиялаш борасида тажриба алмашиш хақида режа тузилди.

Ёшлар иттифоки Тошкент шахар кенгаши бир гурух аьзолари Хитой республикасига таклиф килинди. Маданият ва санъат сохасида хам кўп таклифлар мухокама қилинди.

“Келажагимиз бўлган фарзандлар тарбияси хаммамиз учун мухим, уларни боғча ёшидан хаётга тайёрлаб боришимиз керак”, —  деб такидлади Тошкент шахар хокими ўринбосари Шухрат Бокиевич.

“Болалар тарбиясига хаммамиз маъсулмиз, шундай экан биз тарбиячи,ўкитувчиларимизни юртингизга  тажриба алмашиш учун олиб келамиз, шу ўринда сизларни хам таклиф киламиз”-  деди — ЛИ Синьой хоним. Икки томонлама спорт соҳасида хам ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Делегация вакиллари юртимизда ёшларга яратиб берилган шароитлар юкори даражада  эканлигини, хамма имкониятлар борлигини ўз кўзлари билан кўриб танишиб чикканликларини хавас билан гапириб бердилар.

Янгиликлар лентаси
0