“Жасорат” монументи атрофи кўркам маданий хордиқ чиқариш масканига айланади

© Sputnik / СтрингерВозложение цветов к монументу "Мужество" прошло в Ташкенте
Возложение цветов к монументу Мужество прошло в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Жасорат” монументи атрофи шаҳарсозликнинг замонавий талаблари асосида тубдан янгиланиб, бу ерда аҳолининг кўнгилдагидек хордиқ чиқариши имкониятлар пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шаҳар марказида жойлашган “Жасорат” монументи ва унинг атрофи бутунлай янги қиёфага эга бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига асосан.

“Ушбу майдон шаҳарсозликнинг замонавий талаблари асосида тубдан янгиланади. Бу ерда аҳолининг кўнгилдагидек хордиқ чиқариши учун кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилади”, — дейилган хокимият хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, таъмирлаш ишлари муносабати билан монумент олдидан ўтган пиёдалар йўлаги вақтинча ёпилиши ва ушбу ноқулайлик учун пойтахт ҳокимлиги аҳолидан узр сўраши ҳам айтиб ўтилган.

Жасорат майдони ва унинг атрофи таъмирланганидан сўнг қандай қиёфага киришини қуйидаги баннерларда кўриш мумкин.

© Хокимият ТашкентаЖасорат майдонининг бўлажак қиёфаси
Макет реконструкции мемориального комплекса Мужество - Sputnik Ўзбекистон
Жасорат майдонининг бўлажак қиёфаси
Эслатиб ўтамиз, “Жасорат” монументи 1970 йилнинг 20 майида очилган эди. Ёдгорлик марказида жойлашган қора мармар тошнинг бир томонида Тошкентда юз берган зилзила санаси 1966 йилнинг 26 апрели, иккинчи томонида зилзила вақти – соат 5:24 тасвирланган.

Қоқ ўртасидан дарз кетган  ушбу мармартош зилзилани, ер қобиғининг ёрилишини акс эттиради. Ёриқ эса ундан бир неча метр нарида турган ҳаёкалнинг пойига қадар давом этган. Ҳайкалда тасвирланган матонатли эркак ушбу табиий офатни гўёки ўз кўкраги билан қайтариб тургандек, аёл киши эса ёш гўдакни бағрига босган ҳолда уни асраб қолмоқда.

Ҳайкалнинг орқа томонида эса еттита йўлак тасвирланган бўлиб, ушбу йўлаклар Тошкент шаҳрига зилзиладан кейин собиқ Иттифоқнинг қардош республикалари томонидан кўрсатилган ёрдамни акс эттиради.

© Хокимият ТашкентаЖасорат майдонининг бўлажак қиёфаси
Макет реконструкции мемориального комплекса Мужество - Sputnik Ўзбекистон
Жасорат майдонининг бўлажак қиёфаси

 

 

Янгиликлар лентаси
0