ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар берди.
"Ташриф давомида тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган", деб ёзди Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари АҚШда расмий ташриф билан бўлганди.