Еврокенгаш раиси Трамп Европани хомхаёллардан қутқарганини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишФлаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе
Флаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқишини маълум қилди. Вашингтон Эронга қарши барча санкцияларни тикламоқчи, бу эса Эрон билан бизнес юритаётган бошқа давлатларга ҳам таъсир қилади.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсати оқибатида европаликлар хомхаёллардан озод бўлгани учун ундан миннатдор бўлишимиз керак, деди Еврокенгаш раиси Дональд Туск. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Президент Трампнинг сўнгги қарорларидан кейин кимлардир бундай дўстларинг бўлса душманнинг кераги йўқ, деб ўйлаган бўлса керак. Аммо, тўғрисини айтганда, Европа президент Трампдан миннатдор бўлиши лозим. Чунки у туфайли биз барча хомхаёллардан қутулдик. У бизга ёрдам берувчи қўл фақат ўзимизнинг қўлимиз эканлигини тушунтириб қўйди", — деди у ЕИ раҳбарларининг норасмий учрашуви арафасида.

Флаг Соединенных Штатов Америки. - Sputnik Ўзбекистон
Эронлик депутатлар парламент минбарида АҚШ байроғига ўт қўйишди

"Европа бугунги кайфиятга қарамасдан трансатлантик алоқаларни ҳимоя қилиш учун қўлидан келганини амалга ошириши лозим. Аммо шу билан бирга ўзимиз мустақил ҳаракат қилишимиз керак бўлган вазиятларга ҳам тайёр туришимиз даркор. Бу вазифани уддалаш учун имкониятларимиз етарли. Бироқ бизга сиёсий бирлик ва қатъийлик кўпроқ керак", — деди Туск.

Март ойи охирида АҚШ пўлат ва алюминий импортига мос равишда 25 ва 10%лик бож тўловлари жорий этди.

Бундан ташқари, 8 май куни Трамп АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқишини маълум қилди. Вашингтон Эронга қарши барча санкцияларни тикламоқчи, бу эса Эрон билан бизнес юритаётган бошқа давлатларга ҳам таъсир қилади.

Янгиликлар лентаси
0