Тошкентга Nokia ва Digital Europe компаниялари раҳбарияти келди

CC0 / pixabay / Рукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда телекоммуникация ва ахборот технологиялари йўналишида истиқболда турган ҳамкорлик масалалари яқиндан муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Nokia компаниясининг бош ижрочи вице-президенти, компаниянинг Европадаги раҳбари ҳамда Digital Europe компанияси президенти Маркус Бёрхерт билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашувда телекоммуникация ва ахборот технологиялари йўналишида истиқболда турган ҳамкорлик масалалари яқиндан муҳокама қилинди. Жумладан, кадрлар малакасини ошириш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Nokia компанияси 150 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда у мобил, симли ва кенг полосали телекоммуникация тармоқлари учун ускуналар, ИТ-ечимлар ишлаб чиқаришда халқаро миқёсда тан олинган эксперт ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0