Ўзбекистон болалар уйлари терма жамоаси ушбу мусобақада қандай матонат кўрсатгани ҳақида олдинги мақолаларимизда айтиб берган эдик.
Бугун 16 май соат 12:00 да Москвадаги "Локомотив" стадионида Мегафон ҳомийлигида ўтказилаётган “Келажак сенинг қўлингда” халқаро футбол мусобақасининг финалида Ўзбекистон ва Покистон терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу финал учрашувини сайтимизда Москва вақти билан соат 12:00 да томоша қилинг.
Sputnik мухбири стадиондан хабар қилишига кўра, айни дамда ҳисоб 1:1.
Асосий ўйин вақтида ҳисоб 1:1 билан якунланди. Ундан кейин белгиланган пенальтилар бўйича 5:6 ҳисобида Ўзбекистон ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи голни Ўзбекистон жамоаси дарвозабони Сергей Исламов урди.
Якуний ҳисоб 5:6. Ўзбекистон ғалаба қозонди. Бош қаҳрамон — дарвозабон Сергей Исламов. Ўзбекистон Жаҳон чемпиони!