ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Япония ҳукумати Исроил давлати ташкил топганининг 70 йиллигига бағишланган тадбир — АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчиририлишидан кейин Ғазо секторида авж олган норозилик акциялари муносабати билан томонларни босиқ бўлишга чорламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
"Бу фавқулодда қайғули. Биз умид қиламизки, барча жалб қилинган томонлар вазиятни тинч йщл билан тартибга солиш давомида босиқликни намойиш қиладилар", — деди журналистларга Япония ТИВ раҳбари Таро Коно.
Вазир Токио "Япония элчихонасини Қуддусга кўчириш масаласини кўриб чиқмаётганини ва Америка элчихонасининг очилиш маросимига ўз вакилларини юбормаганлигини" таъкидлаган.
Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди. Ғазо секторидаги вазиятни сешанба куни БМТ ХК муҳокама қилади.