Артистлар ва маданият соҳаси ходимлари маоши салкам икки баравар ошади

Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият соҳаси ходимлари квалификацион категорияларга бўлиниб, категория ва иш стажига қараб маоши миқдори оширилади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ушбу йилнинг 1 июнидан бошлаб маданият соҳаси ходимларининг ойлик маоши 45%га оширилади. Бу ҳақида яқинда имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган.

Гап “давлат маданият муассасаларининг маъмурий ва бадиий бошқарув ходимлари, артистлар, ижодкорлар, соҳанинг бошқарувчи  ходимлари ҳамда давлат архивлари мутахасисслари ҳақида кетмоқда”, — дейилган ҳужжат матнида.

Ундан ташқари ҳар бир квалификацион категория учун маош асоси белгиланади ҳамда ойлик маош миқдорида иш стажи ҳам ҳисобга олинади.

Концертлар ва оммавий кўнгилочар тадбирлар ташкил қиладиган корхоналар учун солиқ миқдори 30 %дан 5% гача камайтирилади.

Янгиликлар лентаси
0