Миллий банк Хитой корпорацияси билан 400 млн долларлик битим имзолади

© Commons.wikimedia / Or2008Национальный банк Узбекистана
Национальный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
SINOSURE Хитой компаниялари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган, Ўзмиллийбанк орқали молиялаштирилаётган лойиҳаларга суғурта қўллаб-қувватловини кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Бугун 15 май куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитойнинг "SINOSURE" экспорт ва кредитни суғурталаш корпорацияси ўртасида умумий қиймати 400 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ҳамкорлик бўйича ҳадли битим имзоланди. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар берди.

Цзянь Янь, Посол КНР в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги Хитой элчиси "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси истиқболлари ҳақида гапирди

Мазкур битим SINOSURE томонидан енгил-саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш каби соҳалар учун Хитойда ишлаб чиқарилган юқори технологик ускуналарни етказиб бериш шартномалари бўйича суғурта қопламаларини тақдим этишни назарда тутади.

SINOSURE Хитой компаниялари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган, Ўзмиллийбанк орқали молиялаштирилаётган лойиҳаларга суғурта қўллаб-қувватловини кўрсатади.

SINOSURE суғурта қопламасининг мавжудлиги ушбу таъминотларни ХХР молиявий ташкилотлари ҳамда бошқа хорижий банклар маблағлари ҳисобига молиялаш имконини беради. Бундан ташқари, бу кредит олувчилар учун фоиз юкламаларини камайтиришга имкон беради.

China Export & Credit Insurance Corporation (SINOSURE) — ХХР давлат суғурта компанияси бўлиб, 2001 йилда ташкил этилган. Sinosureнинг мақсади экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш орқали Хитой маҳсулотлари экспорти ҳамда Хитой компаниялари инвестицияларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0