ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 31 майдан 17 июнга қадар Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида жами 14та қатновни амалга оширади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда билдирилишича, "кичик ҳаж"ни амалга оширишни истаган 1546 нафар ўзбекистонликлар Миллий авиакомпаниянинг Boeing-767 самолётларидан белгиланган манзилга етиб олишда фойдаланадилар.
Ушбу дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун авиакомпания мутахассислари зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш ва юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишлари айтилмоқда.