“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2018” танлови бошланди

© Uzedu.uzУчительница немецкого языка
Учительница немецкого языка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беллашув 4 та шарт бўйича: дарс ишланмаси ва тақдимот, иштирокчининг охирги уч йил давомида эришган ютуқлари, дарс машғулоти ҳамда онлайн тест-синовлари бўйича ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2018” танлови бошланганини эълон қилди.

Дилнавоз Бойназарова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ўқитувчи "Рунет қироличаси - 2017" унвонига даъвогарлик қилмоқда

Танлови уч босқичда: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида ташкил этилган. Унда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагоглар иштирок этишмоқда.

Биринчи босқич 13-18 май кунлари 11 та ҳудудда ўтказилиб, 13 та ўқув фанидан жами 197 нафар иштирокчи ўзаро беллашади.

Беллашув 4 та шарт бўйича: дарс ишланмаси ва тақдимот, иштирокчининг охирги уч йил давомида эришган ютуқлари, дарс машғулоти ҳамда онлайн тест-синовлари бўйича ўтказилади.

“Мазкур танлов давомида аниқланган илғор тажриба, ўқитишнинг муқобил методлари ва технологиялари Республика таълим маркази мутахассислари томонидан ўрганилади, тажриба-синовдан ўтказилиб, республика миқёсида жорий этилади”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови Халқ таълими вазирлиги томонидан бир неча йил давомида ўтказиб келинмоқда. Анъанага кўра, танлов ғолиблари “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.

Янгиликлар лентаси
0