ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ўзбекистоннинг етакчи расмий газеталаридан бири бўлган “Правда Востока”нинг бош муҳаррири Аббасхон Усмоновга “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланиб нафақага чиқди.
"Газетанинг янги бош муҳаррири этиб Салим Мусурмонович Дониёров тайинланди. 47-ёшли янги бош муҳаррир 2017 йилдан буён Президент аппаратида турли лавозимларда ишлаб келган", — дейилган хабарда.
Салим Дониёров 1970 йилда Самарқанд вилоятининг Пойариқ туманида туғилган. Маълумоти бўйича – филолог. Дониёров Москвадаги давлат педагогика университетини ҳамда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг бизнес мактабини битирган.
Дониёров 2001 йилдан “Халқ сўзи” газетасининг мухбири сифатида, 2007-2017 йилларда эса ушбу нашрнинг бош муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, “Правда Востока” – Ўзбекистоннинг энг эски газеталаридан биридир. Нашр ўз фаолиятини 1917 йилда бошлаган. Газета Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида фаолият юритади ва Ўзбекистон Ҳукуматининг расмий ахборот манбаи ҳисобланади.
"Халқ сўзи" хабарига асосан.