ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Марказий банк 15 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 33,41 сўмга камайиб, 8 025,83 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 41,56 сўмга пасайиб, 9 597,29 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,90 сўмга кўтарилиб, 129,63 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.