Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 4 миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда

CC0 / pixabay / Флаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида ҳужжатларни имзолаш кутилмоқда. Улар савдо, тижорат ва инвестиция соҳаларига тааллуқли бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Шу ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифи чоғида 4 миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Генерал Жозеф вотел - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев АҚШ генерали Жозеф Вотелни қабул қилди

Бу ҳақда душанба куни АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатлар савдо, тижорат, инвестиция соҳаларига тааллуқли бўлади.

Лэмм таъкидлашича, иқтисодий ҳамкорлигининг энг истиқболли йўналишлари бу — нефтгаз ва рангли металлургия соҳаларидир.

"Биз Ўзбекистонда қўшма саноат корхоналарини яратиш бўйича кўплаб ҳамкорлик қилиш нуқталарини кўрмоқдамиз", — деб қўшимча қилди савдо палатаси раиси.

Доналд Трамп ва Шавкат Мирзиёев биринчи марта 2017 йил май ойида Эр-Рияд шаҳрида араб-мусулмон давлатлари ва АҚШ саммити доирасида учрашув ўтказишган.

Ўзбекистон президенти 2017 йил 72-чи БМТнинг Бош ассамблея сессиясида Трампнинг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича стратегиясини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, 15-17 май кунлари Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0