ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ҳиндистондаги ислом маданияти марказида "Ўзбекистонда зиёрат сайёҳлик" дастури тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.
"Дегидаги ислом маданияти марказида Ўзбекистон элчихонаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда бизнес, диний ва сайёҳлик ташкилотлар вакиллари ҳамда "Ўзбекистон-Ҳиндистон" дўстлик жамиати аъзолари қатнашди", — дейилган хабарда.
Тадбир иштирокчилари ўзбек маданий бойликлари ва ислом обидалари билан таништирилди. Меҳмонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўп асрлик алоқаларни алоҳида қайд этишди ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтиришга умид билдиришди.