Тошкент ҳокимлиги сув босган кўчалар учун аҳолидан узр сўради

© Фото: Водители ТашкентаПодтопление улиц Ташкента
Подтопление улиц Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳокимлиги хабарига кўра, ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Куни кеча ёққан кучли ёмғир туфайли Тошкент кўчаларида катта кўлмаклар ҳосил бўлиб, транспорт воситалари ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирди.

© Фото: Водители ТашкентаПодтопленная из-за сильного ливня улица в Ташкенте
Подтопленная из-за сильного ливня улица в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Подтопленная из-за сильного ливня улица в Ташкенте

Айни кунда Тошкент шаҳар матбуот хизматининг ёзишича, ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. "Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз", — деб ёзган ҳокимлик.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари режасига кўра, бунёд этилувчи барча объектларини кузатган бўлсангиз, коммуникациялари аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароити етарли бўлишига эришилишдан ташқари, ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади. Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига мўлжалланган қувирлар кўмиб юборилгани кузатилган", — дейилади хабарда.

Тошкент ҳокимлиги айнан шундай ўзбошимчаликлар оқибатида ёғингарчилик мавсумида кўп киши азият чекишини таъкидлаб ўтган.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда ҳокимлик қошида шаҳар дренаж-лоток тизими объектининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилмоқда.

"Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, "Сувсоз" корхонаси ва ташаббускорлар шахслар эксперт сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган ҳолатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади", — деб ваъда қилган ҳокимлик.

Янгиликлар лентаси
0