Индонезияда учта черков олдида бомба портлатилди

© AP Photo / Tatan SyuflanaПолиция в Индонезии
Полиция в Индонезии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Якшанба куни Индонезия черковларида уюштирилган терактларда камида 11 киши қурбон бўлди ўнлаб фуқаролар жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Бугун Индонезиянинг учта черковида терактлар юз берди, деб хабар қилмоқда The Straits Times газетаси.

“Бугун, якшанба куни Шарқий Ява провинцияси, Сурабая шаҳрида жойлашган учта черков олдида портлашлар юз берди. Бунинг оқибатида камида 11 киши қурбон бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди”, — дейилган полиция хабарда.

Террорчи ҳужумлари Индонезиянинг иккинчи йирик шаҳрида жойлашган Санта Мария, Пентакостал ва ГКАй Диппонегоро черковлари олдида юз берган.

Афганские полицейские в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон
Наврўз байрамида Қобулда теракт амалга оширилди

Полиция хабарида айтилишига қараганда 41 киши  трли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Жароҳатланганларнинг икки нафари черковларни  қўриқлаётган полиция офицерлари бўлган.

Ушбу ҳужумларни амалга оширишда террорчилар  мотоцикллар ва автомобилдан фойдаланишган. Тўртинчи черковга уюштириш режалаштираётган тўрт нафар Шарқий Ява провинциясида яширинча фаолият юритаётган “JAD”  гуруҳи аъзолари йўқ қилинган, портловчи мосламалар зарарсизлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия аҳолисининг 86% мусулмон, 8 % насроний ва 5% буддист  ва индуист динларига мансубдир. Мамлакат тарихида энг йирик теракт 2002 йилда Бали оролида содир бўлган эди. Ўшанда тунги клуб олдида юз берган портлашларда 202 киши қурбон бўлган улардан 167 нафари хорижий фуқаролар эди.

Янгиликлар лентаси
0