Яшил майдондаги матонат: Ўзбекистон термаси ЖЧ ярим финалида

© SputnikНа чемпионате мира среди детей-сирот "Будущее зависит от тебя"
На чемпионате мира среди детей-сирот Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов бугун қаҳрамонларча учрашув гувоҳи бўлганини, йигитлар ҳеч қачон таслим бўлмайдиган ҳақиқий ўзбекона руҳ ва иродани намойиш этишганини эътироф этди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik, Дилшодбек Асқаров. "Сапсан Арена"га етиб келганимда соат ҳали 9 ҳам бўлмаганди. Бугун бу ерда футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати ўйинлари доирасида гуруҳ босқичида ўтган йили чемпион бўлган покистонликлар билан дуранг ўйнаб, мезбон Россия терма жамоасини мағлубиятга учратган ўзбекистонликлар Непал термасига қарши чорак финал ўйинида майдонга тушади.

Ўйинлар соат ўнда бошланар экан. Анчагина эрта келибман деб ўйлаб тургандим, йўқ, бирин-кетин барча жамоалар бирин-кетин кела бошлади.

Уларнинг келишини кузатиб турдим. Эндигина 14дан ўтган, энг каттаси 17га кираётган ўғил-қизлар. Барчасининг юз-кўзларида беғуборлик, софлик уфуриб турибди. Бир четга уйиб қўйилган қордан олиб (майнинг ўртасида 25 даража иссиқда қор кўраман деб ўйламагандим) бир-бирларига улоқтираётган, дунё ташвишларидан холи болаларни кўриб бир ҳақиқатни ҳис қиласан: ирқидан, миллати, рангидан қатъи назар, дунёда барча болалар бир хил. Бугунги нотинч дунёни асрашни уларга топширгинг келади беихтиёр.

© Sputnik SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Ана шу ўйлар билан бўлажак юлдузлар ортидан майдонга кириб бораман. Тўртга бўлинган майдондан Ўзбекистон терма жамоаси йигитчаларини қидираман. Кўзим майдон ўртасида ўтирган йигитчаларга тушади. юзлари иссиқ, қиёфалари танишдек гўё. Улар олдига бораман. Ҳа, адашмабман. Ўзбекистонлик футболчилар экан. Барчалари билан эски танишлардек сўрашиб чиққач, кечаги ўйинлар ҳақидаги фикрларини сўрайман.

Ўзини Данил Шаплов деб таништирган, кўринишидан гапга уста йигитчанинг айтишига қараганда, у беш йилдан бери футбол билан шуғулланади. Покистон билан кечаги ўйин қийин кечган. Россия терма жамоаси билан ўйинда эса ўзларининг нималарга қодирлигини намойиш этишган.

"Пауло Дибалага ҳавас қиламан. Келажакда етук футболчи бўлиб Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни орзу қиламан", — дейди у.

© Sputnik SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Ўйин бошланишига ярим соат қолган бўлсада уларнинг майдонда бемалол ўтирганча бошқа жамоалар ўйинларини кузатишлари мени хавотирга солади. "Туриб, сал қизиб олишмайдими, машқ қилиш керак-ку, ғалаба қозониш ниятлари бормикин ўзи", ўйлайман.

Йўқ, хавотирларим ноўрин бўлиб чиқди. Ўйин бошланишига йигирма дақиқача қолганида барчалари майдонда чигилёзди машқларини бошлаб юборишди. Ҳозиргина кўзимга ёш болалардек кўринган йигитчалар энди ҳақиқий футболчилардек кўрина бошлади кўзимга.

Ниҳоят, ҳаяжонли дақиқалар бошланди. Ҳакам ҳуштаги чалиниши билан непаллик футболчилар жон-жаҳдлари билан ҳужумга ташланишди. Гоҳ у, гоҳ бу дарвоза олдида хавфли вазиятлар бўлиб турди. Ўзбекистонликларнинг бир нечта хавфли зарбаларини Непал дарвозабони худди мушукдек сакраб қайтариб қолди. Ниҳоят 1-тайм ўрталарида бурчак зарбасидан сўнг Руслан Котов ҳмсобни очди. Аммо гол ўтказиб юборган непалликлар тинимсиз ҳужумлар эвазига бурчак зарбаси ишлаб олишди ва ҳисобни тенглаштиришди. Шуни ҳам айтиш жоизки, Непалдан келганлар орасида бир аёл ноғора чалиб уларни шу даражада қўллаб-қувватлаб бақирдики, тўртга бўлинган стадиондаги жамоалар ишқибозлари орасида унинг овози ажралиб турди.

© SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Иккинчи тайм эса анчагина асабий ва қўполликлар билан ўтди. Айрим вазиятларда Непал футболчилари шу даражада қўпол ўйнашдики, яшил майдонда йиқилиб ётган ўзбекистонлик футболчилар олдига шифокорлар югуриб келишга мажбур бўлишди. Лекин йигитлар ирода ва матонат кўрсатиб ўринларидан туриб ўйинни давом эттиришди.

Энг ҳаяжонли вазият эса 2-таймнинг сўнгги дақиқасида юз берди. Биринчи гол муаллифи Руслан Котов рақиб жарима майдонида қўполлик билан чалиб йиқитилгач, ҳакам Непал дарвозаси томон пенальти белгилади.

© SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя".
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя. - Sputnik Ўзбекистон
На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя".

Пенальтини аниқ амалга оширган Руслан Караханяннинг голидан кейин майдонда футболчилардан кўра журналистлар сони кўпайиб кетди десам муболаға бўлмайди. Голни нишонлаётган йигитларнинг қувончини камерага муҳрлаётган журналистларни кўриб ҳакам ҳам ҳаяжонга тушиб қолди. Унинг "Пресса, еще есть время, пожалуйста, освободите поле" деган сўзлари ҳеч қачон ёдимдан чиқмаса керак.

Йигирма сония давом этган ҳаяжонли курашлардан сўнг учрашув ниҳоясига етди ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга чиқди. Бу ўйинда шубҳасиз Руслан Котов қаҳрамонга айланди.

© SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов ўйин олдидан суҳбатимизда бу мусобақада илк бор иштирок этишаётганини ва тарихда қолиш, Ўзбекистон халқини хурсанд қилиш ниятида эканликларини айтганди. Дарҳақиқат, илк бор бундай нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон термасининг ярим финалга чиқиши мамлакат футболига бефарқ бўлмаган барчани хурсанд қилди.

Ўйин якунланганидан сўнг Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов бугун қаҳрамонларча учрашув гувоҳи бўлганини, йигитлар ҳеч қачон таслим бўлмайдиган ҳақиқий ўзбекона руҳ ва иродани намойиш этишганини эътироф этди.

© SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

"Бугунги ғалаба мамлакатимизда спортга, хусусан, футболга, ёшларга юқори даражада эътибор қаратилаётганидан далолатдир. Биз бутун элчихонамиз ходимлари билан йигитларни қўллаб-қувватлаш учун келдик. Биз учун улар аллақачон чемпионларга айланишди", — деди Хайриддинов.

Ўзбекистонлик футболчилар эртага ярим финалда Бурунди терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Янгиликлар лентаси
0