Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон жамоаси чорак финалга чиқди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишди.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Москва шаҳрида футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари ўртасида бошланган Жаҳон чемпионатида илк бор қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидан чиқишга эришди. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

Сборная Узбекистана на турнире Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Ота-онасиз болалар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон жамоаси Россияга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон терма жамоаси қуръага кўра Россия ва Покистон терма жамоалари билан бирга "А" гуруҳидан жой олганди. Ўзбекистонликлар Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби эртага маълум бўлади. Бу ёки Беларусь, ёки Миср терма жамоаси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 11 майдан 16 майгача Москвадаги "Сапсан-Арена" стадионида бўлиб ўтади. Унда 21 мамлакатнинг 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил-қизларидан иборат 24 жамоа иштирок этади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 12,13,14 май кунлари, ярим финал ва финал ўйинлари 16 май куни бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0