"Зомин" санаторийсида янги Она ва бола бўлими фойдаланишга топширилди

© Фото из архива Федерации Профсоюзов РУзСанаторий "Замин"
Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг хушманзара ҳудудида жойлашган ва иқлимий курорт ҳисобланмиш мазкур санаторий сил касаллиги, бронхиал астма, аллергик, асаб тизими ва таянч-ҳаракат аъзолари касалликлари мавжуд бўлган дам олувчиларни соғломлаштириш учун ихтисослаштирилган

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Жорий йилнинг 12 май куни "Зомин" санаторийсида барпо этилган янги "Она ва бола бўлими"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот-хизмати раҳбари.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга келганда, албатта бориладиган 10та жой
Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган 20 нафар эҳтиёжманд оила ҳамда кекса авлод вакиллари ушбу янги "Она ва бола бўлими"да бепул даволанишаётгани хабар қилинди.

"Бу билан Касаба уюшмалари федерацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда", — деди суҳбатдош ва янги бўлимнинг илк дам олувчилари вилоятдаги оналар ва болалар, отахон ва онахонлар бўлганини қўшимча қилди.

"Зомин" санаторийсида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида хизмат кўрсатиш сифати янада оширилгани билан бир қаторда, 14 та янги иш ўрни яратилиб, санаторий жойлашган ҳудуд аҳолиси иш билан таъминланган. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда "Зомин" санаторийси ташҳислаш тадбирларини ўтказиш учун энг янги даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган замонавий санаторий мажмуи ҳисобланади. Туркистон тоғ тизмасининг шимолий ёнбағирларидаги Зомин қўриқхонасининг энг хушманзара ҳудудида жойлашган ва иқлимий курорт ҳисобланмиш мазкур санаторий нафас олиш аъзолари касалликлари (сил (туберкулёз) касаллиги этиологияларидан ташқари), бронхиал астма, аллергик, асаб тизими ва таянч-ҳаракат аъзолари касалликлари мавжуд бўлган дам олувчиларни соғломлаштириш учун ихтисослаштирилган.

Умид гулшани санаторийси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг чет элда ҳам машҳур санаторийси замонавийлаштирилди
Сиҳатгоҳдаги игнабаргли дарахтларнинг муаттар ҳидига бурканган мусаффо тоғ ҳавоси, гўзал табиат манзаралари, юқори ультра-бинафша нурлари нафас олиш аъзолари касалликлари мавжуд бўлган инсонлар саломатлигига ижобий таъсир ўтказади ва иқлимий-профилактик ҳамда даволаш муолажаларини ўтказиш учун кенг имкониятлар беради. Асосий даволаш омили кучсиз тоғ иқлими ҳисобланади.

Санаторийда бронхиал астмага касаллиги бор беморларни даволаш учун туз ғори, шунингдек, сув билан даволаш муолажалари, хусусан, сунъий марваридли, йод-бромли, игнабаргли ванналар, сауна ҳамда болалар ва катта ёшдагилар учун мўлжалланган иккита сунъий ҳовуз, физиотерапия, шифобахш лой (балчиқ) билан даволаш, жисмоний тарбия билан даволаш, терренкур, яъни пиёда юриш орқали даволаш, уқалаш муолажалари кенг қўлланилади.

Дам олувчилар учун тиббий муолажалар билан бирга бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида Зомин қўриқхонасига ва Самарқанд шаҳрига экскурсиялар ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0