Ўзбекистон ва Қозоғистон ИИВлари ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олди

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-майор П. Бобожонов ва Қозоғистон ички ишлар вазири, полиция генерал-полковниги К. Қосимов бошчилигидаги ҳар иккала мамлакат ИИВ делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Ички ишлар вазирликлари мувофиқлаштирувчи гуруҳни тузиш тўғрисида қўшма буйруқ имзоладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-майор П. Бобожонов ва Қозоғистон ички ишлар вазири, полиция генерал-полковниги К. Қосимов бошчилигидаги ҳар иккала мамлакат ИИВ делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

монтажная комната телевизионного комплекса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона ахборот майдони яратишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирлари икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот посбонлари яқин ҳамкорлиги, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда махсус операциялар ўтказиш, мунтазам ахборот алмашиш доимо диққат марказида бўлиши лозимлигини, бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.

Жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, биргаликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш, терроризм ва экстремизм кўринишларининг олдини олиш борасида иккала мамлакат Ички ишлар вазирликларининг ҳамкорлиги мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Томонлар "Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мувофиқлаштирувчи гуруҳини тузиш тўғрисида"ги қўшма буйруқни имзоладилар, шунингдек бошқа долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. 

Янгиликлар лентаси
0