ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жорий йил 12-17 май кунлари Туркманистон Республикасидан Поволжье орқали Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
"12-17 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, 12-17 май республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши кузатилади.