Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ботир Парпиев 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олиниб, янги вазифага тайинланган. Бу ҳақда "Xabar.uz" нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бугун, 11 май куни у янги жамоасига таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиев 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0