Андижонда бўғма касаллигига гумон қилинган ташхис тасдиқланмади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКлинико-диагностическая лаборатория. Архивное фото
Клинико-диагностическая лаборатория. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим хориж интернет нашрларида Андижон шаҳрида яшовчи уч ярим ёшли болада бўғма (дифтерия) касаллиги қайд этилганлиги тўғрисида хабарлар берилган

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Айрим хориж интернет нашрларида Андижон шаҳрида яшовчи уч ярим ёшли болада бўғма (дифтерия) касаллиги қайд этилганлиги тўғрисида хабарлар берилган.

Мазкур масалани ўрганиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Д.Турсунова бошчилигида етакчи олим ва шифокорлардан иборат тезкор гуруҳ ташкил этилиб, Андижон шаҳрига юборилди, деб хабар қилди вазирлик ахборот хизмати.

Работа детской поликлиники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қизамиқ ва қизилча касалликларидан холи мамлакат деб тан олинди

Хабарга кўра, 7 май куни 2014 йил 21 августда туғилган А.Шуҳратбеков "йирингли-некротик ангина" бирламчи ташхиси билан Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Онаси берган маълумотга кўра, бемор бола 5 май куни музқаймоқ еган ва эртасига унда ҳолсизланиш, инжиқлик, рангини оқариши каби белгилар пайдо бўлган. 7 май куни тана ҳарорати кўтарилиши, томоқда оғриқ кузатилгани боис бола вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шифохонада мутахассислар томонидан бемор кўрикдан ўтказилгандан сўнг, унга замбуруғли ангина бирламчи ташхиси қўйилиб, ўртача оғирликда реанимация бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг таҳлил учун тегишли биологик намуналар олиниб, лабораторияга топширилган ва барча муолажалар вақтида ўтказилган.

Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон
Янги вакцина Ўзбекистоннинг эмлаш дастурига киритилди

"Бола Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган мутахассислар томонидан консилиум қилиниб, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилди. Унга йирингли-некротик ангина ва бўғмага қўшимча текшириш буюрилди. Таъкидлаш жоизки, бола 2 ёшга тўлгунга қадар миллий эмлаш жадвалига мувофиқ, бўғма касаллигига қарши 4 маротаба эмланган", — дейилади хабарда.

11 май куни бемор А.Шуҳратбековнинг умумий саломатлиги қониқарли, деб баҳоланди. Яқин кунларда уйига жавоб берилади ва шундан сўнг бемор ҳудуддаги тиббий патронаж хизмати назоратига олинади.

11 май куни микробиологик таҳлил натижалари ҳам олинди. Андижон вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бактериология лабораториясининг микробиологик текшириш натижалари ҳамда касаллик клиникаси ва кечиши асосида беморга стрептококк этиологияли йирингли-некротик ангина якуний ташхиси қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0