Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© Matt KatzenbergerРабота сейсмографа
Работа сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ер силкиниши кучи Тошкент, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қаршида 3 баллни, Термизда 4 баллни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан соат 19:08да Афғонистон ҳудудида зилзила кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ республика сейсмопрогноз мониторинг маркази хабар қилди.

Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбeкистон ҳудудида ер қимирлади

Хабарда айтилишича, зилзила кучи 6 баллга тенг бўлиб, зилзила ўчоғи 200 километр чуқурликда жойлашган.

Ер силкиниши кучи Тошкент, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қаршида 3 баллни, Термизда 4 баллни ташкил этган.

Жабрланганлар ва вайронагарликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 9 май куни ҳам соат 15:44да кучи 3 баллга тенг ер қимирлаши сезилганди.

Янгиликлар лентаси
0