Самарқандда 6-синф ўқувчиси устига мактаб дарвозаси қулаб тушиши оқибатида вафот этди

© Sputnik / Evgeny Epanchintsev / Медиабанкка ўтишКонтрольная работа в школе
Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги 71-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси устига дарвоза қулаб тушиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳида хабар қилинди.

Хабарга кўра, воқеа 4 май куни соат тахминан 12:45ларда юз берган. 6-синф ўқувчиси мактабнинг орқа томонидаги эски дарвозадан сакраб ўтаётганда устига дарвоза қулаб тушган ва ўқувчини босиб қолган.

Вазирликнинг билдиришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0