ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Фирибгарлар энди Ўзбекистон ички сиёсатидаги ўзгаришлардан фойдаланишга ўтди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабарига таянган ҳолда.
Хабарга кўра, 6 май куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида пенсионер З.Волохова ИИБга фирибгарларга учрагани юзасидан мурожаат қилган.
Сўнгра аёлни ишончига кириб, 400 АҚШ доллари ва 50 минг сўм пулини олиб, унга конвертга солинган 200 Евро валютаси кўринишидаги қалбаки пулларни бериб кетишган.
Ўзбекистон ИИВ айни вақтда ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсларни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрган.
"Ҳолат юзасидан кимда ким бирор бир маълумотга эга бўлса, 102 телефон рақамига ёки жойлардаги профилактик инспекторларига мурожаат қилишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.