Ўзбекистонда биринчи танк биатлони бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Тошкент ҳарбий округи полигонида Ўзбекистон тарихида биринчи танк биатлони бўлиб ўтди.

9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир, эрта тонгдан тантанали ҳарбий парад билан бошланди. Парадда Ўзбекистон Қуролли кучларининг турли қушнларидан иборат 1100 нафар ҳарбийлар саф тортиб ўтишди. Шунингдек, 30дан ортиқ Иккинчи Жаҳон уруши даврига оид ҳарбий техника, пиёдалар ҳарбий машиналари ва бронетранспортерлар саф тортиб ўтишди.

Шундан сўнг танк биатлони бўлдиб ўтди. Унда бир неча экипажлар тўсиқлардан ўтиш, нишонга олиш каби машқларни бажаришди.Биатлон ғолибларини табриклаш маросимидан сўнг Қуролли кучлар ва миллий ижодий гуруҳлар иштирокида концерт дастури ва халқ сайли ташкил қилинди.

Янгиликлар лентаси
0