ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо кўрсаткичи шу йил биринчи чорагида 2017 йил шу даврига нисбатан 1,8 бараварга кўпайди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Статистика маълумотларига кўра, шу йил биринчи чорагида икки давлат ўртасида ташқи савдо ҳажми 41,5 миллион долларга етган.
Тожикистон асосан Ўзбекистонга хом ашё экспорт қилиб, Ўзбекистондан тайёр маҳсулотларни импорт қилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар рўйхатига цемент ва кварц қуми ўрин олган.
Ўзбекистондан Тожикистонга импорт қилинаётган товарлар рўйхатига асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва автоуловлар кирди.
Бундан аввал Ўзбекистон банклари Тожикистонда маҳаллий корхоналари экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида сал кам 100 миллион доллар маблағ ажратилиши маълум қилинганди.