Тошкентда интернат тарбияланувчилари ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилинган

© Sputnik / \СтрингерУчебное заведение
Учебное заведение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура маълумотларига кўра, мактаб-интернат ётоқхонасида мавжуд хожатхона носоз ҳолда бўлиб, болалар ундан санитария-гигиена талабларига зид равишда фойдаланиб келишган ҳамда зарарсизлантирувчи эритмалар таъминоти йўқлиги натижасида бир қанча тарбияланувчилар тери-таносил касалликларига чалинган

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Оққўрғон туманидаги 78-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти ўрганилиб, текширувлар натижасида ўта қўпол қонунбузилиши ҳолатлари қайд этилди.

Хабарга кўра, мактаб-интернат мансабдор шахслари узоқ йиллар давомида "кўзбўямачиликка" йўл қўйиб, юқори турувчи инстанцияларга таълим-тарбия муассасасидаги ҳақиқий аҳвол ҳақида нотўғри маълумот бериб келишган.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош вазири кўзбўямачиликда пешқадам вилоятларни санаб ўтди
Хусусан, текшириш вақтида мактаб-интернатда санитария-гигиена қоидаларига умуман риоя қилинмаганлиги маълум бўлди.

Масалан, мактабгача таълим гуруҳлари учун алоҳида ётоқхоналар ташкил этилмагани, ётоқхонада яшовчи болаларга ювиниш учун шароитлар яратилмагани, ҳаттоки таълим муассасасининг 33 нафар ходимлари тиббий кўрикдан ўтмасдан фаолият кўрсатиб келишаётганлиги соҳа раҳбарлари масъулиятни мутлақо унутиб қўйишганидан далолат беради.

"Ачинарлиси, кўп йиллардан буён мактаб-интернат ётоқхонасида мавжуд хожатхона носоз ҳолда бўлиб, болалар ундан санитария-гигиена талабларига зид равишда фойдаланиб келаётганлиги ҳамда зарарсизлантирувчи эритмалар таъминоти йўқлиги натижасида бир қанча тарбияланувчилар тери-таносил касалликларига чалинганлиги барчани ташвишга солиши лозим", — дейилади хабарда.

Таълим муассасасининг мансабдор шахслари томонидан ушбу касалликларни эрта аниқлаш ва болалар касалланишининг олдини олиш чоралари кўрилмасдан, аксинча, нотўғри даволаш ишлари ўтказилиб, тиббий меъёрларга мос бўлмаган муолажалар олиб борилган.

Бундан ташқари, муассасада таълим-тарбия ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилиши оқибатида номаълум шахслар томонидан таълим муассасасининг 16 ёшга тўлмаган тарбияланувчилари ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилинган.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Ўқувчиларнинг ўқишга кириш кўрсаткичи паст бўлган академик лицей директорлари жазоланади
Шунингдек, муассаса раҳбариятининг бепарволиги оқибатида таълим муассасасининг 16 ёшли бошқа бир тарбияланувчиси И.Соколовнинг бир ярим ойдан буён дарс машғулотларига қатнашмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига хабар берилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан мактаб-интернат мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда.

Дастлабки тергов давомида аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатига қонуний баҳо берилиб, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш чоралари таъминланиши таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0