Ҳоким Туробжон Жўраев уруш фахрийларига президент совғаларини топширди

© samarkand.uzХоким Самарканда зачитал ветеранам поздравление от Шавката Мирзиёева
Хоким Самарканда зачитал ветеранам поздравление от Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилариникига шахсан бориб, Ўзбекистон президенти табригини ўқиб эшиттириб, совғаларни топширмоқда

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг хонадонларига бориб, президент совғаларини топширди, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Директор школы №302 Феруза Худоярова - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб директори Феруза Худоёрова 9 майни нишонлаш нима учун муҳимлигини айтди
Хабарда айтилишича, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган Галина Журавлёва урушнинг оғир дамларини бошидан кечирган миллионлаб инсонларнинг бири. Ёш қизалоқ фашизмга қарши курашда алоқачи сифатида хизмат қилиб, эришилган ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Унинг кўрсатган мардлиги кўксини орден ва медалларга тўлдириб турибди.

Вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ёшлар онахоннинг хонадонига ташриф буюришиб, у кишига Ўзбекистон раҳбарининг байрам совғаларини топширган.

Шаҳарнинг "Марҳабо" маҳалласида умргузаронлик қилаётган 92 ёшли Евгений Солдатов ҳаётининг ширин дамлари уруш йилларига тўғри келди. Қонли жанггоҳларда фашистларга қарши курашди. Бугун ўша дамларни у аччиқ хотиралар билан ёдга олади.

Вилоят ҳокими Жўраев Евгений Солдатовга ҳам Мирзиёев совғаларини топшириб, байрам табригини ўқиб берган.

© samarkand.uzХоким Самарканда зачитал ветеранам поздравление от Шавката Мирзиёева
Хоким Самарканда зачитал ветеранам поздравление от Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Хоким Самарканда зачитал ветеранам поздравление от Шавката Мирзиёева

"Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас. Юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида кўрсатган жасорати эса ҳар қанча эъзозга муносиб. Иккинчи жаҳон урушининг суронли жанггоҳларидан омон қайтиб, юртимиз тараққиётига фидокорона меҳнат қилиб, айни чоғда давлатимиз эътиборида умргузаронлик қилаётган ота-боболаримизнинг кўрсатган жасорати ана шундай таърифга муносиб", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0