Америка самолётлари Россия чегараси яқинида разведка олиб борди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишАмериканский истребитель
Американский истребитель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, апрел ойининг охирида биргина ҳафтанинг ўзида Россия чегараси яқинида 17та чет эл самолётлари разведка ишларини олиб борган. Россия Ҳаво мудофаасига қарши навбатчи кучлари ҳавога ўн маротаба кўтарилиб, ушбу самолётларни тутиш ва кузатиб қўйишларига тўғри келган

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Американинг иккита самолёти Россия чегаралари яқинида разведка ишларини олиб борди. Mil Radar Twitter-аккаунтида эълон қилинган ҳарбий авиация парвозлари мониторинг маълумотлари буни далиллайди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарга кўра, электрон разведка самолёти ҳисобланган RC-135V Британиядаги Милденхолл базасидан учган ва Калининград вилояти яқинида — Балтика ва Польша устидан парвозни амалга оширган.

МиГ-31 ВКС провел учебный пуск гиперзвуковой ракеты Кинжал - Sputnik Ўзбекистон
"Кинжал" ракеталари ўрнатилган ўнта МиГ-31 жанговар ҳолатга келтирилди

АҚШ Ҳарбий денгиз кучларига қарашли яна бир, Boeing P-8A Poseidon самолёти эса Эстониядаги Эмари авиабазасидан учиб чиқиб, у ҳам Калининград вилояти яқинида Балтика устидан парвозни амалга оширган.

Иккинма май санасида америка ОАВлари АҚШ ҲҲК қарашли кемаларга қарши Boeing P-8 Poseidon самолёти Россиянинг Су-27 қирувчиси томонидан Балтика осмони устида "тутиб олингани" ҳақида маълумот тарқатган эди. Мақолада Су-27 учувчисининг ҳаракатларига хавфсиз, аммо нопрофессионал, дея таъриф берилган.USAF RC-135V 64-14844 TOKEN42 departed Mildenhall at 0620z — Eastern Poland & Southern Baltic mission pic.twitter.com/4POpQrVLBC

​Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, апрел ойининг охирида биргина ҳафтанинг ўзида Россия чегараси яқинида 17та чет эл самолётлари разведка ишларини олиб борган. Россия Ҳаво мудофаасига қарши навбатчи кучлари ҳавога ўн маротаба кўтарилиб, ушбу самолётларни тутиш ва кузатиб қўйишларига тўғри келган.

Янгиликлар лентаси
0