Ўзбекистон фуқароси паспорти 18 кишига топширилди

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон янги фуқароларига паспортларнинг айнан 9 май арафасида топширилиши уларнинг қувончга қувонч қўшди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Бугун эрталаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида 18 кишига Ўзбекистон фуқароси паспортлари топширилди. Бу ҳақида Ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ пойтахтимиздан 18 нафар шахснинг аризалари қаноатлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди", — дейлган хабарда.

Фуқаролик паспортларини шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаев топширди. Тадбирда иштирок этган шаҳар фаоллари, депутатлар, жамоатчилик вакиллари мазкур фармоннинг аҳамияти, инсонпарварлик тамойилларига мослиги, юрт равнақи, фуқаролар ва миллатлараро тотувликка қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида гапирдилар.

Янгиликлар лентаси
0