Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

© Sputnik / Руслан КривобокМеждугородние автобусы
Междугородние автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг сўм ёки 1000 қирғиз сомини ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови йўлга қўйилиш санаси маълум бўлди

Бугун 5 май куни Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича илк автобус соат 17:30да "Тошкент" автовокзалидан йўлга чиқади. Мунтазам қатновлар 7 майдан бошланади.

Қатнов масофаси 601 километрни, йўлга сарфланадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади. Жадвалга "Ғишт кўприк" (Ўзбекистон) ва "Жибек Жолы" (Қозоғистон), "Супатай Батыр" (Қозоғистон) ва "Чалдовар" (Қирғизистон) постларида божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт белгиланган.

Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг сўм ёки 1000 қирғиз сомини ташкил этади.

Аввалроқ "Ўзавтотранс" вакиллари тўртта: Тошкент — Бишкек, Фарғона — Ўш, Андижон — Ўш ва Тошкент — Иссиқ Кўл йўналишларида қатновлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилишганди.

Янгиликлар лентаси
0