ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 11-12-май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги элчихонаси хабарига асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Сайёр консуллик қабули Қирғизистон Ҳукуматининг Ўш шаҳридаги Ваколатли вакиллиги биносида бўлиб ўтади.
Фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.